Грин-карта анкетасини мустақил ва тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома
13:31 / 11.10.2020
Kun.uz грин-карта анкетасини бехато тўлдириш бўйича йўриқномани тақдим этади. Унинг ёрдамида инглиз тилини билмаганлар ҳам фирибгарга учраб қолиш эҳтимолисиз, бепул ва мустақил тарзда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Diversity Visa учун ариза онлайн топширилади. Ариза топшириш бепул. Бир киши бир йилда фақат бир марта (одатда октябр-ноябр ойларида) анкета тўлдириш ҳуқуқига эга, такрорий ариза берганлар иштирокчилар сафидан четлатилади.
Электрон анкетани тўлдириш вақти – 30 дақиқа. Шу сабабли анкета тўлдиришни бошлашдан олдин:
Барчаси шай бўлса, dvprogram.state.gov сайтига кириб, Begin Entry яшил тугмасини босинг. Кейинги саҳифада сиздан суратдаги ҳарф ва рақамларни киритиш сўралади. Капчани ўқий олмасангиз, унинг ўнг ёнидаги тугмани босиб, янгилашингиз мумкин. Бу сизнинг «дастурий робот» эмаслигингизни исботлаш учун керак.
Анкетага киритиладиган барча маълумотлар хорижга чиқиш паспортингиздаги билан айнан бир хил бўлишига эътибор беринг. Қуйида анкетадаги саволларнинг тартиб рақами бўйича тўлдириш кўрсатмаларини санаб ўтамиз.
Анкета тўлдиришда сўзларни тўлиқ бош ҳарфда (ESHMAT) ёки фақатгина биринчи ҳарфини бош ҳарфда (Eshmat) ёзиш мумкин, бу аҳамиятсиз. Муҳими, фақат лотин ҳарфларидан фойдаланиш зарур.
1. Last/Family Name – фамилия; First Name – исм. Middle Name – иккинчи исм, бу ўзбекистонликларга тааллуқли эмас, шу сабаб No Middle Name дея белгилаш лозим.
2. Жинсингизни кўрсатинг: Male – эркак; Female – аёл.
3. Туғилган сана (рақамларда киритилади): Month – ой, Day – кун, Year – йил. Эътибор беринг, биринчи бўлиб ой ёзилади.
4. Сиз туғилган шаҳар. 2018 йил ҳолатига, Ўзбекистонда 30та шаҳар мавжуд. Шаҳарларда туғилган фуқаролар учун бу бандда муаммо бўлмайди: шаҳар номи лотин алифбосида киритилади холос. Бошқа ҳолатларда, яъни туғилган жойи шаҳар мақомида бўлмаган кишилар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган жой (аҳоли яшаш пункти) номини киритишлари мақсадга мувофиқ. Масалан, Ketmontepa QFY, Navruz MFY.
Бу бандда фақатгина аҳоли пункти номини кўрсатиш, яъни туман ёки вилоятни ёзмаслик талаб этилган. Шу боис Ўзбекистон фуқароси паспортидаги туғилган жойи (Place of birth)да нима ёзилган бўлса, бу бандга шуни кўчириб қўйиш ҳар доим ҳам тўғри эмас. Чунки паспортда Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда дунёга келган фуқароларнинг туғилган жойи сифатида улар таваллуд топган вилоятлар ёки Қорақалпоғистон Республикаси кўрсатилган.
Агар туғилган жойингиз номаълум бўлса, Birth City Unknown (Туғилган шаҳрим маълум эмас) катакчасини белгиланг.
5. Сиз туғилган мамлакат. Рўйхатдан Ўзбекистонни танлаймиз (Uzbekistan).
6. Ўзбекистонда туғилган Ўзбекистон фуқаролари олтинчи бандга тегмай ўтиб кетишлари мумкин (Yes катакчаси автоматик белгиланиб туради). Бу банд – туғилган давлати лотереяда қатнашадиган давлатлар рўйхатида бўлмаган шахслар учун.
7. Паспорт маълумотлари. 1-банддаги каби исм ва фамилиянгизни киритиб, No Middle Name катагини белгилайсиз.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар 7-банднинг «B» қисми катакчасини белгилаб, биринчи вариантни (Stateless – фуқаролиги йўқ) танлайдилар.
8. Фотосурат. Ўзингизнинг охирги 6 ой ичида тушган суратингизни жойланг. Суратга қўйиладиган талаблар талайгина, шу сабабли энг яхшиси – профессионал суратхонага бориб, сураткашга грин-карта учун расмга олиб қўйишини сўраш.
Олинган расмни қуйидаги расмий сайтда келтирилган намуналарга мослигини текширинг. Барчаси кўнгилдагидек бўлса, расмни флешкангиз, телефонингиз ёки Telegram’ингизга ўтказиб олинг.
Эслатиб ўтамиз, расмга камерага қараб, оқ ёки бошқа очроқ рангдаги фонда, кўзойнак ва кепка каби юзни тўсувчи деталларсиз тушиш керак. Расмга соя тушиб турмаслиги зарур. Агар рўмолда бўлсангиз, рўмол юзингизни тўсиб турмаслигига эътибор қилинг.
Суратнинг техник кўрсаткичларига келсак, фото JPEG форматда, максимал 240 КБ ҳажмда, ўлчами 600×600дан 1200×1200гача пиксел оралиғида, 24 бит ранг чуқурлигида бўлиши керак.
9. Почта манзили. Бу сизнинг ёки бирор яқинингизнинг манзили бўлиши мумкин. Манзил сифатида истаган давлатингизни белгилашингиз мумкин.
10. Country Where You Live Today – Сиз ҳозир яшаётган мамлакат. Рўйхатдан ўтаётган вақтингизда қайси давлатда яшаётганингизни кўрсатиш зарур.
11. Phone Number – телефон рақамингизни халқаро форматда киритинг. Масалан, +998901234567.
12. E-mail. Биринчи қаторга электрон почта манзилингизни, иккинчи қаторга шу манзилни қайтадан кўчириб ёзинг. Электрон почтангиз бўлмаса, Google, Yandex кабилардан 1-3 дақиқа ичида очиб олишингиз мумкин.
13. Бугунги кун ҳолатига сиз эгаллаган таълимнинг энг юқори даражаси қайси? Кўрсатилган вариантлардан бирини танлаш лозим.
• Primary school only – фақат бошланғич мактаб
• High School, no degree – ўрта мактаб, лекин шаҳодатномаси йўқ
• High School, degree – ўрта мактаб, шаҳодатномага эга (академик лицейни тамомлаганлар ҳам шу бандни танлашади)
• Vocational School – касб-ҳунар коллежи
• Some University Courses – тўлиқсиз олий (бакалавриат талабалари шу бандни танлашади)
• University Degree – олий маълумот (бакалавр даражасига эга фуқаролар учун)
• Some Graduate Level Courses – бир қанча магистратура даражасидаги курслар (магистратура талабалари шу бандни танлашади)
• Master’s Degree – магистр даражаси
• Some Doctorate Level Courses – тугалланмаган аспирантура/докторантура (аспирантура ва докторантура тадқиқотчилари шу бандни танлашади)
• Doctorate Degree – докторант даражаси
14. Оилавий ҳолатингиз. Кўрсатилган вариантлардан бирини танлаш лозим.
Агар сиз шаръий никоҳ билан яшаётган бўлсангиз-у, лекин ҳали қонуний никоҳдан ўтишга улгурмаган бўлсангиз, Married бандини танлай олмайсиз. Биринчи турмушига унаштирилганлар ҳам Unmarried бандини ташлаши зарур.
15. Number of Children – фарзандлар сони. Бу ерга 21 ёшга тўлмаган барча фарзандларингиз сонини (никоҳдаги фарзандингиз бўлиши шарт эмас) кўрсатасиз. АҚШ фуқароси ёки у ерда доимий яшовчи фарзандингиз бўлса, у ҳисобга киритилмайди. Ушбу бандга фарзандларингиз сонини рақам билан ёзасиз; агар фарзандингиз бўлмаса, ноль ёзасиз.
Бу бандда хотинингиз/эрингизнинг аввалги никоҳидаги фарзандларини ҳам ёзасиз (21 ёшга тўлмаганларини). Хотинингиз/эрингизнинг ўзи боқиб олган фарзандини кўрсатиш шарт эмас, уни ўша аризачининг ўзи кўрсатади.
Шундан сўнг ёзганларингизни бир текшириб чиқинг ва Continue (Давом этиш) тугмасини босинг.
Турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни кўрсатган бўлсангиз, аризанинг иккинчи қисми очилади. Иккинчи қисмга уларнинг маълумотларини юқоридаги каби тўлдириб чиқасиз. Ҳар ким учун ўзининг расми сўралади.
Агар турмуш ўртоғингизнинг ўзи ҳам лотореяда қатнашишни истаса, алоҳида анкета тўлдиради. Иккинчи қисмга эса сизнинг маълумотларингизни ёзади. Бундай ҳолатда ютиш эҳтимоли ортади.
Барча жараёнлар тугаганидан сўнг, Continue тугмаси босилади. Шундан сўнг очилган саҳифа орқали сиз анкетани бир қатор кўздан кечириб чиқишингиз лозим. Хатоликлар бўлса, ортга қайтиб, тўғирлаш мумкин.
Барчаси жойида эканига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, яшил рангли Submit тугмасини босасиз. Анкета муваффақиятли тўлдирилгани ҳақидаги саҳифа очилади. Бу саҳифада исм-шарифингиз, анкета тўлдирилган сана, натижани текшириш коди (16 белгидан иборат) жой олган. Аввалига дарҳол саҳифани телефонингиз ёрдамида расмга тушириб олинг. Шундан сўнг саҳифа юқорисидаги Print (Чоп этиш) тугмаси орқали принтердан чиқаришингиз ёки кодни бирор ишончли жойга ёзиб олишингиз зарур.
Лотерея натижалари кейинги йил май ойида dvprogram.state.gov сайтида эълон қилинади. Натижани кўриш учун сиз сақлаб қўйган маълумотларни киритиш лозим.
Танланган аризачилар кейинги босқичлардан ўта олса, ариза тўлдирганидан 1,5–2 йил ўтиб АҚШга кўчиб кетиши мумкин бўлади.
Огромные возможности для развития личности, высокий уровень жизни, а также стабильная экономика делают США привлекательным государством для большого числа потенциальных мигрантов. Грин-карта в Узбекистане расценивается многими жителями республики как способ, позволяющий упростить реализацию американской мечты.
Что собой представляет Diversity Immigrant Visa Program
Ежегодно Государственным департаментом США проводится розыгрыш в лотерею 50 000 грин-кард. Такой документ дает разрешение жить и работать в США на протяжении 10 лет. Фактически Green Card – разновидность вида на жительство в США. Цель этого мероприятия – привлечение в страну компетентных работников, амбициозных и активных молодых людей, способных принести экономике государства пользу.
Информацию о том, граждане каких стран могут стать участниками очередного розыгрыша, содержит официальный сайт лотереи Green Card. Список государств постсоветского пространства выглядит следующим образом:
Определение победителей осуществляется с использованием генератора случайных чисел. Максимальный размер квоты на получателей грин-кард от одного государства – 7 % от числа выигрышных номеров, но не больше 3 500.
Что нужно, чтобы стать участником Green Card Lottery
О том, когда начнется регистрация на грин-карту: прием заявок начнется 3 октября и закончится 8 ноября 2023 года. Сам же розыгрыш состоится в мае уже следующего 2020 года. Разыгрываться будут грин-кард на 2012 год.
С отправкой заявок лучше не затягивать, поскольку в последние дни система бывает перегружена.
Участие в Green Card Lottery бесплатное. К претендентам предъявляются обязательные требования:
Исключения из правил практически отсутствуют. Но, если по государству рождения участвовать в розыгрыше запрещено, заявка может быть принята по стране официального гражданства. Однако все подобные решения принимаются индивидуально и то, что они будут положительными, не гарантируется.
Как следует заполнять анкету на грин-кард
Чтобы заполнить анкету для участия в лотерее Green Card, нужно авторизоваться на ее официальном интернет-ресурсе. После этого в поля электронной формы вносятся сведения о заявителе/ о других включенных в анкету лицах:
К анкете необходимо прикрепить цифровые фото всех лиц, которые в ней указаны.
Фотографии на грин-кард
К фотографиям, которые прилагаются к выполненной в электронном формате анкете, предъявляются такие требования:
Для самостоятельной проверки соответствия файла изображения техническим требованиям рекомендуется использовать фотовалидатор. Эта специальная программа укажет на ошибки.
Файл с фото при загрузке на сайт dvlottery.state.gov должен соответствовать следующим требованиям:
Сканировать фотографии, вклеенные в иные документы, не допускается.
Как можно узнать о выигрыше грин-кард
Чтобы выяснить результаты розыгрыша, нужно проделать такую последовательность мероприятий:
Затем всю введенную информацию нужно отправить, нажав Submit.
После этого для победителя лотереи появится сообщение на английском языке, которое можно перевести так: «Вас отобрали случайным образом для последующей обработки в диверсифицированной программе выдачи иммиграционных виз на 2020 налоговый год».
Это означает, что настало время выяснять, как получить грин-карту гражданину Узбекистана. Предстоит выполнить еще немало действий.
Что необходимо сделать после выигрыша
Как показывает практика, грин-кард получает примерно половина победителей отборочного конкурса. Приоритетом обладают соискатели:
Рекомендуется изыскать возможность хотя бы углубления навыков общения на английском языке. О времени собеседования претендентов проинформируют летом 2020 года. Что же касается срока переезда, то сделать это можно будет в начале 2021 года.
Каковы шансы на получение Green Card
Чтобы ответить на вопрос относительно шансов граждан Республики Узбекистан на получение грин-кард, обратимся к данным статистики. Эта страна в 2023 году по количеству победителей заняла 5-е место, уступив России, Ирану, Демократической Республике Конго и Республике Эфиопия.
По сравнению с гражданами государств-лидеров по количеству победителей, узбеки подают заявок намного больше. В частности, от россиян поступило в 2023 году 131 202 заявки, а виз им было предоставлено 2 028. При этом на 1 387 420 узбекских анкет пришлось 2 524 визы.
Таким образом, если сравнивать с другими странами первой пятерки, шансы выиграть грин-карту в Узбекистане (с учетом процентного соотношения) заметно ниже.
Иные способы получения Green Card
Существует возможность получить грин-кард и другими способами. Но желающие ими воспользоваться должны быть готовы к преодолению определенных трудностей:
Таким образом, для многих мечтающих о жизни в Америке, самым доступным выглядит вариант попытать счастья в диверсификационной лотерее.
Популярные вопросы об особенностях лотереи Green Card
Граждане Узбекистана на интернет-форумах задают массу вопросов, касающихся грин-кард. Рассмотрим самые частые.
Регистрация и подача заявки на лотерею бесплатные. Многие фирмы предлагают за определенную стоимость посодействовать во время подачи заявок. Однако обращение в такие компании никак не увеличивает шансы по сравнению с самостоятельной регистрацией. Следует также знать о персональной ответственности заявителя за внесенную от его имени информацию. Если сотрудник фирмы-посредника ошибется при заполнении анкеты, дисквалифицируют претендента на визу.
У программы DV существуют правила, которые должен выполнять каждый соискатель Green Card. Это относится и к требованиям по заполнению анкеты. Заявка на участие может быть не принята, если сведения в ней указаны неверно.
Ответственность за все предоставленные сведения несет только заявитель, даже если анкету по его просьбе заполняло третье лицо.
Фотографии, которые прилагаются к заявке на грин-кард, должны быть отсняты на протяжении последнего полугодия. Если будут отправлены фото, которые использовались в прошлом году, ответственный сотрудник консульства заявку дисквалифицирует.
Ответ утвердительный: да, это возможно. Когда семейное положение человека, ставшего победителем лотереи Diversity Visa, изменится, член его семьи тоже получит право получить американскую визу в рамках программы. Но истинность брачных отношений консульство будет проверять придирчиво.
Индивидуальный Case Number, присваиваемый победителю лотереи, выглядит как последовательность символов: 2023 EU000YYYYY:
Заключение
Чтобы принять участие в розыгрыше права на проживание и на ведение трудовой деятельности в США, на официальном сайте Diversity Immigrant Visa Program нужно заполнить заявку. Регистрация желающих проводится каждый год в октябре–ноябре.
Победу в розыгрыше не следует расценивать как возможность автоматически получить визу. Каждому победителю нужно будет заполнить миграционную анкету, собрать пакет документов, пройти медицинское обследование и собеседование с сотрудником консульства. В случае успешного прохождения всех этапов претенденту будет дано 6 месяцев на въезд в США по полученной Green Card.
«Грин кард» анкетасини мустақил ва тўғри тўлдириш учун тўлиқ қўлланма
13:20 / 11.10.2017
Ҳар йили 3 октябрдан бошлаб навбатдаги Green Card учун лотереядан рўйхатдан ўтиш бошланади ва бу жорий йилнинг 7 ноябригача давом этади.
Рўйхатдан ўтиш фақатгина www.dvlottery.state.gov сайти орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.
Аслида лоторея учун рўйхатдан ўтишда воситачилар хизматидан фойдаланмаганингиз маъқул. Биринчидан, орада турган воситачилар сиз ўзингиз шундоқ ҳам тўлдиришингиз мумкин бўлган, кишидан инглиз тилини энг оддий даражада билиш талаб этиладиган анкетани 60-150 минг сўмга тўлдириб беришади. Иккинчидан, орада турувчи воситачилар лотереяда ютиш учун ҳеч қандай роль ўйнамайдилар, буни компьютернинг ўзи бажаради. Учинчидан, кейинчалик воситачи сизнинг номингиздан кейинги йилларда ҳам анкетани тўлдириши ва ундан бехабар сиз ўзингиз ҳам тўлдирганда иккала аризани умумий базадан ўчириб ташланишига сабаб бўлади. Тўртинчидан, воситачилар анкета тўлдираётганда сизнинг почтангизни эмас, балки ўзи очган почтани ёзади ва одатда сизга натижани текшириш учун бериладиган кодни беришмайди, бу билан улар сизга ютуқ чиққанда тасдиқлаш кодини тақдим этиш эвазига тўлов олишдан умидвор бўлишади.
Биз сизга диверсификацион лотерея (DV) да ўзингиз анкетани тўлдириш учун тўлиқ қўлланмани таклиф этамиз.
Гринкард анкетаси қандай тўғри тўлдирилади?
Сизга бунинг учун 30 дақиқа вақт берилади. Ушбу вақт ичида, анкетани тўлдириб бўлганингиздан сўнг, сизга уни яна бир маротаба текшириб олиш имкони берилади. Анкета фақат лотин алифбосидан фойдаланган ҳолда тўлдирилади.
Анкета бир неча қисмлардан ташкил топган. Биринчи қисми анкета тўлдирувчининг шахсий маълумотлари учун мўлжалланган бўлиб, 14та банддан иборат. Агар сиз турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингизни кўрсатган бўлсангиз, у ҳолда уларнинг маълумотларини киритиш учун иккинчи қисм очилади.
Last/Family Name – фамилия, First Name – исм, Middle Name – пастга қаранг.
Исм ва фамилия деган жойига амалдаги паспортингизнинг инглиз тилида ёзилган саҳифасидаги исм-шарифингизни ёзасиз.
Middle Name қисмига нима ёзиш керак – кўпчилик бу ерга отасининг исмини ёзиш керак деб хато ўйлайди. Ваҳоланки, Middle Name ва отасининг исми бу икки турли тушунчалар ҳисобланади. Ғарбда кўпчиликда иккинчи (ўрта) исм мавжуд, бу эса бизда деярли учрамайди. Лекин ҳозирда анкета ёзиш қоидалари бироз ўзгарган ва ушбу жойда отасининг исмини ёзса бўлади, қачонки у паспортнинг инглизча қисмида мавжуд бўлса. Лекин, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортида бундай жой мавжуд эмас. Демак, ушбу жойнинг танидаги No middle name деган катакчани белгилаб қўямиз, холос.
Male – эркак, Female – аёл.
3. Туғилган вақти
Month – ой, Day – кун, Year – йил. Буларнинг барчаси рақамлар билан кўрсатилади.
Туғилган жойингизнинг ҳозирги номини ёзинг. Одатда паспортингизда бу жой кўрсатилган бўлади. Лекин шунисига эътибор бериш лозимки, одатда паспортнинг ўзбекча саҳифасида сиз туғилган туман, инглизча саҳифасида эса сиз туғилган вилоят номи ёзилган бўлади. Шу боис инглизча саҳифада ёзилган жой жомини кўрсатган маъқул. Жой номини кўрсатишда битта шаҳар номини кўрсатиш кифоя, туман, шаҳар, вилоят тарзида кўрсатиш шарт ЭМАС. Яшаш жойингиз замонавий номининг расмий манбасидан излаб кўринг. Жой номи лотин ҳарфлари билан ёзилиши керак.
Жой номлари замонавий номларининг манбаси сифатида ушбу лотереяни ўтказадиган АҚШ давлат департаменти сайтининг калит сўзларидан фойдаланган ҳолда Google дан излаб кўрсангиз бўлади. Бунинг учун излаётган жой номига site:state.gov сўзлари қўшиб изланади. Бундай қидирув икки хил номланишга эга жой номларини аниқлаштириш учун қулай ҳисобланади. Фарғона шаҳрининг номланишини худди мана шундай қилиб қидириб кўрамиз. Ferghana ёки Fergana? Қидирувимиз қуйидаги натижани берди:
Ferghana сўзи state.gov доменида 287 марта, Fergana сўзи эса 212 марта учрамоқда. Аслида уларнинг иккиси ҳам тўғри, лекин Ferghana сўзи кўпроқ тушмоқда.
Агар сиз қидираётган шаҳар номи state.gov доменидан чиқмаса, у ҳолда АҚШнинг бошқа давлат сайтларидан site:gov калит сўзлари ёрдамида қидириб кўришингиз мумкин. Агар бунда ҳам натижа чиқмаса Wikipedia.org ва maps.google.com дан фойдаланиш мумкин, тўғри, улар расмий сайтлар эмас, лекин жуда кўпчилик фойдаланадиган манба ҳисобланади.
Агар туғилган шаҳрингиз номаълум бўлса, ушбу жой остидаги Birth City Unknown (туғилган шаҳри маълум эмас) катакчасини белгилаб қўясиз.
5. Сиз туғилган давлат
Ушбу ердаги рўйхатдан ўзингиз туғилган давлатни белгилайсиз. Масалан, Uzbekistan, Kyrgyzstan, Tajikistan ва ҳоказо.
6. ДВ дастурида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган давлат
Агар сиз лотореяда қатнашадиган давлатларнинг бирортасида туғилган бўлсангиз, ушбу банддаги майдонларга тегмасдан кейинги бандга ўтиб кетаверасиз. Қайси давлатларнинг ушбу рўйхатга киришини аниқласа бўлади.
7. Қатнашувчининг сурати
“Choose New Photo” тугмасини босинг ва компьютерингиздаги расмни белгиланг. DV виза лотореясида қатнашувчи иштирокчиларнинг расмлари қуйидаги оддий ва қатъий қоидалар бўйича тайёрланган бўлиши керак:
8. Почта манзили
Бу сизнинг, яқин кишингиз, қариндошингиз ёки шунчаки танишингизнинг манзили бўлиши мумкин. Манзил сифатида истаган давлатингизни белгилашингиз мумкин.
Ушбу жой лотин алифбосидан фойдаланган ҳолда мазкур манзил почта ташувчиси тушунадиган ҳолатда ёзилиши керак.
In Care Of – бу ерга почта манзилидаги шахснинг исми ва фамилияси ёзилади. Бу ерга ўзингизнинг исм фамилиянгизни ёзсангиз ҳам бўлади.
Address Line 1 – ушбу бандда кўча номи, уй ва хонадон рақами кўрсатилади. Почта индекси кўрсатилмайди. Иккинчи (Address Line 2) қатор жой ёки кўча номи биринчи қаторга сиғмаганда ёзиш учун ишлатилади, агар сизда биринчи қаторга сиққан бўлса, бу қатор бўш қолдирилади.
City/Town – яшаш жойининг номи.
District/Country/Province/State – республика/ ўлка/ вилоят/ округ номи. Бу ердаги республика сўзи давлатдаги республикага тегишли эмас, бу ерда автоном республикалар назарда тутилмоқда. Агар сиз Тошкент шаҳрида яшасангиз, бундан олдинги бандда уни кўрсатган бўласиз, лекин бу катак бўш қолиши мумкин эмас, шу боис иккинчи марта Тошкент деб ёзиб қўясиз. Қолган барча шаҳар ва туманлар қайсидир бир вилоят таркибига киради.
District/Country/Province/State – почта индекси. Почта индексини ёзаётганда янги почта индексларини ёзишга ҳаракат қилинг, буни Google дан қидириб топсангиз бўлади. Агар ростдан ҳам сиз яшайдиган жойнинг почта индекси бўлмаса No Postal Code/Zip Code катакчасини белгилаб қўясиз.
Country – рўйхатдан давлатингизни белгилайсиз.
9. Айни вақтда яшаётган давлатингиз номи
Рўйхатдан айни вақтда яшаётган давлатингиз номини белгилайсиз. Фуқаролик ёки туғилган давлатингиз билан адаштириб юборманг. Масалан, сиз ўқиш билан Малайзияда ёки иш билан Россияда яшаб турган бўлсангиз ўша давлатларни кўрсатасиз.
10. Телефон номери
Бу ерга ўзингизнинг телефон рақамингизни халқаро форматда ёзасиз. Ушбу бандни тўлдириш шарт эмас, лекин тавсия қилинади. Бу ерга уй телефон рақами ёки қўл телефонининг рақамини ёзсангиз бўлади, энг муҳими у доим ишлаши ва сиз унга жавоб бера олишингиз кераклигини ҳисобга олинг.
Масалан, сизга АҚШдан қўнғироқ қиладиган бўлишса у ҳолда + 998-хх-ххх-хх-хх кўринишида ёзишингиз лозим.
11. Электрон почта манзили
Биринчи қаторга электрон почта манзилингизни ёзасиз, иккинчи қаторга эса уни худди ўзидек қилиб қайтадан кўчириб ёзасиз.
12. Маълумот даражаси
Анкета тўлдиралаётган вақтдаги маълумот даражаси ёзилиши лозим. Бу ерда сиз бир ой ёки 6 ойдан кейин диплом олишингиз муҳим эмас. АҚШдаги таълим тизими Ўзбекистондагидан бироз фарқ қилади, шу боис ушбу бандни тўлдираётганда эътиборлироқ бўлиш лозим:
Primary school only – фақат бошланғич мактаб;
High School, no degree – ўрта мактаб, лекин шаҳодатномаси йўқ;
High School, degree – ўрта мактаб, шаҳодатномага эга;
Vocational School – касб-ҳунар коллежи;
Some University Courses – тўлиқсиз олий;
University Degree – олий маълумот;
Some Graduate Level Courses – бир қанча магистратура даражасидаги курслар;
Master’s Degree – магистр даражаси;
Some Doctorate Level Courses – Тугалланмаган аспирантура/докторантура;
Doctorate Degree – докторантура.
13. Оилавий аҳволи
Оилавий аҳволи деган банд айни вақтдаги қонуний оилавий ҳолатингиз бўйича тўлдирилади.
Unmarried – ҳеч қачон турмуш қурмаган.
Married and my spouse is NOT a U.S. citizen or U.S. Lawful Permanent Resident (LPR) – уйланган/турмушга чиққан. Турмуш ўртоғи АҚШ фуқароси ёки АҚШда яшаш ҳуқуқига эга эмас.
Married and my spouse IS a U.S. citizen or U.S. Lawful Permanent Resident (LPR) – уйланган/турмушга чиққан. Турмуш ўртоғи АҚШ фуқароси ёки АҚШда яшаш ҳуқуқига эга. Ушбу икки банддан бирини сиз турмуш ўртоғингиз билан анчадан бери яшамаётган бўлсангизу, лекин қонуний никоҳ мавжуд бўлганда ҳам белгилайсиз, ҳаттоки никоҳингиз бекор қилиниш босқичидаю, лекин ариза тўлдираётган вақтингизда никоҳ ўз кучида бўлса ҳам.
Divorced – ажрашган.
Widowed – турмуш ўртоғи вафот этган.
Legally Separated – МДҲ давлатларида Legally Separated ҳолатининг юридик асоси мавжуд эмас, шу боис бу бандни белгилаш суҳбат жараёнида аризани рад этишга сабаб бўлади.
Агар сиз шаръий никоҳ билан яшаётган бўлсангизу, лекин ҳали қонуний никоҳдан ўтишга улгурмаган бўлсангиз, married бандини танлай олмайсиз.
14. Фарзандлар сони
Бу ерга сиз ўзингизнинг барча 21 ёшгача бўлган фарзандларингизни (никоҳдаги фарзандингиз бўлиши шарт эмас) Қаерда яшашидан қатъи назар кўрсатасиз. Фақатгина АҚШ фуқароси ёки у ерда доимий яшовчи фарзандингиз ёзилмайди. Ушбу бандга фарзандларингиз сони рақам билан ёзасиз, агар фарзандингиз бўлмаса нол ёзасиз.
Ушбу бандда хотинингиз/эрингизнинг аввалги никоҳидаги фарзандларини (21 ёшгача) ҳам ёзасиз. Хотинингиз/эрингизнинг ўзи боқиб олган фарзандини кўрсатиш шарт эмас, уни ўша аризачининг ўзи кўрсатади.
Шундан сўнг ёзганларингизни бир қатор текшириб чиқинг ва Continue (Давом этиш) тугмасини босинг.
Агар сиз хотинингиз/эрингиз ва фарзандларингизни кўрсатган бўлсангиз, аризанинг иккинчи қисми очилади. Иккинчи қисмга уларнинг маълумотларини ўзингизникига ўхшатиб тўлдириб чиқасиз. Ҳар ким учун ўзининг расми бўлиши шарт.
Агар турмуш ўртоғингизнинг ўзи ҳам лотореяда қатнашишни истаса алоҳида анкета тўлдиради. Иккинчи қисмга эса сизнинг маълумотларингизни ёзади. Бундай ҳолатда ютиш эҳтимоли ортади.
Барча жараёнлар тугаганидан сўнг, Continue тугмаси босилади. Шундан сўнг очилган саҳифа орқали сиз анкетани бир қатор кўздан кечириб чиқишингиз лозим, хатоликлар бўлса ортга қайтиб тўғирлаш мумкин. Ушбу саҳифа қуйидагича кўринишда бўлади:
Шундан сўнг Submit тугмасини босасиз, ойнада сизнинг анкетани муваффақиятли тўлдирганингиз ҳақидаги саҳифа пайдо бўлади. Ушбу саҳифада сизнинг исм шарифингиз, анкета тўлдирилган сана, натижани текшириш коди (16 белгидан иборат) бўлади. Саҳифа юқорисида Print (Чоп этиш) тугмаси орқали чоп этишингиз мумкин бўлади. Натижани 1 май 2018 йил кунидан бошлаб 2019 йил сентабргача текшириш мумкин бўлади.
Юқоридаги маълумотлар асосида ўзингиз воситачи ёрдамисиз бемалол анкетани тўлдира оласиз. Омад ёр булсин!